01:44 / 08.12.2018
8757

Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ишчи комиссия ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5590-сонли фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи комиссия ташкил этилмоқда.

Ишчи комиссиянинг асосий вазифалари этиб Концепцияни амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда сифатли ишлаб чиқиш ва киритиш ҳамда амалий чоралар кўрилишини ташкил қилиш белгиланмоқда.

Ишчи комиссия:

  • бир ҳафта муддатда вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг мутахассисларини, фуқаролик жамияти институтлари, етакчи хорижий консалтинг компаниялари ва халқаро ташкилотларнинг вакилларини жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳларини тузсин, уларнинг самарали фаолиятини ташкил этади;
  • Дастурда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликни, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани танқидий таҳлил қилиш асосида тайёрланишини таъминлайди;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари изчил ва сифатли тайёрланиши, ўз вақтида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва киритилиши, шунингдек, Дастурда назарда тутилган бошқа тадбирларнинг амалга оширилиши устидан доимий назоратни амалга оширади;
  • 2019 йил 1 апрелга қадар муддатда айрим даволаш-профилактика муассасаларини белгиланган тартибда инвесторларга ишончли бошқарувга бериш бўйича инвестиция лойиҳаларини тайёрласин ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Инвестиция порталида жойлаштирилишини таъминлайди;
  • соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг намунали давлат-хусусий шериклик амалиётларининг мониторингини ва кенг татбиқ этилишини таъминлайди.
Top