Қозоғистонда коррупциячилар рўйхатини эълон қилиш таклиф этилди
Қозоғистонда 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни арафасида коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун судланган шахслар рўйхатини эълон қилиш таклиф этилди. Рўйхатда, шунингдек, бу шахсларнинг давлат лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан қанча муддатга маҳрум қилингани кўрсатилиши таклиф қилинган.
Таклиф “Глобаллашув шароитларида коррупцияга қарши курашиш” мавзусидаги халқаро анжуманда билдирилган.
Қозоғистоннинг Давлат хизмати ишлари ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги сайтида бундай ислоҳотларни амалга ошириш учун бир қатор ўзгартиришларнинг амалга оширилиши, жумладан полициянинг қоғоздаги кўплаб маълумотлар базасини рақамли шаклга айлантиришнинг зарурлиги таъкидлаб ўтилган.
Бундан ташқари, экспертлар академик соҳадаги барча диссертацияларни плагиат мавжудлигига текшириш таклифини билдиришган.
Мавзуга оид
12:47
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024