Спорт | 18:18 / 10.12.2018
5325
1 дақиқада ўқилади

Месси Аргентина футбол ассоциацияси раҳбари билан учрашди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина футбол ассоциацияси президенти Клаудио Тапия билан учрашди.

Goal хабарига кўра, мулозим 31 ёшли футболчини терма жамоа сафига қайтишга кўндирмоқчи бўлган.

Сўнгги бор Месси Аргентина сафида жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Францияга (3:4) қарши ўйинда майдонга тушган эди.

Тапия ва Месси Мадридда ўтказилган Либертадорес Кубоги финалидан ўрин олган «Ривер Плейт» - «Бока Хуниорс» ўйини танаффусида бир неча дақиқа гаплашиб олишган. Ассоциация раҳбари Леодан қачон терма жамоага қайтмоқчи эканини сўраган. Футболчининг жавоби қандай бўлгани ҳақида маълумот йўқ.

Мавзуга оид