Спорт | 02:17 / 04.12.2022
30471
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2022. Аргентина Австралияни мағлуб этиб чоракфиналга йўл олди, Месси юбилей ўйинида гол урди

Фото: ФИФА

Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатида 1/8 финалнинг иккинчи ўйини бўлиб ўтди. 

Аргентина Австралия билан баҳс юритиб, Месси ва Альвареснинг голлари эвазига ғалабага эришди. «Кенгурулар» ҳам бир бор тўп киритишди — Гудвиннинг зарбасидан кейин Фернандес автогол муаллифига айланди. 

Эътиборлиси, Лео фаолиятидаги
1000-ўйинини ўтказди ва мундиал плей-оффларидаги биринчи голини урди.

Аргентина чоракфиналда 9 декабр куни Нидерландия билан тўқнаш келади. 

ЖЧ-2022. 1/8 финал
Аргентина — Австралия 2:1

3 декабр, «Аҳмад бин Али»
Голлар: Месси (35), Альварес (57) — Фернандес (77, автогол).
Аргентина – Эмилиано Мартинес, Молина (Монтьель, 80), Отаменди, Ромеро, Акунья (Тальяфико, 72), Де Пауль, Мак Аллистер (Паласиос, 80), Фернандес, Гомес (Лисандро Мартинес, 50), Месси, Альварес (Лаутаро Мартинес, 71).
Австралия – Райан, Дегенек (Карачич, 72), Суттар, Роулз, Бехич, Макгри (Гудвин, 58), Муй, Баккус (Хрустич, 58), Ирвайн, Лекки (Куол, 72), Дьюк (Макларен, 72).
Огоҳлантиришлар: Ирвайн (15), Дегенек (38).

Мавзуга оид