Light | 14:25 / 11.12.2018
22609
2 дақиқада ўқилади

Каминларнинг энг ғаройиб моделлари

Камин уйга шинамлик ва қулайлик беради. Қишнинг совуқ кунларини каминнинг рўпарасида ўтказгингиз келади.

Уй ва хонадонларда тез-тез каминдан фойдаланилади. Турли қизиқарли вариантлардан иборат тўпламни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳавода учадиган камин

Хонадонда ҳар доим ҳам классик каминни ўрнатиб бўлмайди. Шунинг учун замонавий дизайнерлар биоёқилғида ишлайдиган автоматик моделлардан фойдаланишмоқда. Уларни смартфон орқали бошқариш мумкин. Бугунги кунда платформа модели урфда. У шиша пластиналар ўртасида маҳкамланади. Агар камин кечки пайт ўчириб қўйилса, у ер устида парвоз қилаётгандек туюлади.

Мозаикали камин

Каминни безатишнинг жуда оригинал усули. Мозаикалар кўринишидаги портал ҳар қандай интерьер учун аъло даражада мос келади.

«Қути»даги камин

Бундай камин арт-деко услубидаги интерьер учун мос келади. Куб ҳайкали кўринишидаги ҳайкал жуда бетакрор кўринади.

Труба-камин

Бу хусусий уй учун мос келадиган кўриниш. У ҳақиқий ўтинлар билан иситилади, шунинг учун унда мўри ва ўтин ёқиш учун эшикли бўлма мавжуд. У оловга чидамли бўлган шишадан ишланган. Камин минимализм услубида ясалган ва ихчам ҳажмга эга.

Геометрик камин

Бундай вариант шаҳар ташқарисидаги уйлар интерьери учун яхши мос келади. Осилиб турувчи модель геометрик шаклларнинг қизиқарли бирлашмасидир.

Дубулғали камин

Бу қизиқарли конструкция – «дубулға» шаклидаги бурчакли камин. Конус шакли сабаб унда бетакрор манзара ҳосил бўлади.

Мавзуга оид