Light | 23:41 / 13.12.2018
16210
4 дақиқада ўқилади

Энг муҳим ишларни уйғонган заҳоти бажарган маъқул экан

Тадбиркор Томас Оппонг ўзининг Medium’даги блогида унга кун давомида унумли ишлашда ёрдам берадиган нарсалар ҳақида гапирди. У юмуш ва вазифаларни уйғонган заҳоти бажариш муҳим эканига ишонади.

Ҳар куни тонгда дастлаб энг зарур ишларга киришинг. Ишга тўлиқ иштиёқ билан киришишдан ортиқ ёқимли нарса бўлмаса керак. Бу ҳисни пайдо қилишнинг энг оддий усули — уйғонгандан кейинги илк соатларда энг керакли вазифалар устида ишлаш.

Узоқ муддатли мақсадларингиз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган ишларни четлаб ўтишга ўрганинг. Бу каби машғулотлар — масалан, чатда хабарларга жавоб бериш ёки электрон почтани текшириш — сизни чалғитади ва бирламчи ишларни бажаришга қўймайди. Тадқиқот натижаларига кўра, танаффусдан кейин яна ишга киришиш учун ўртача 23 дақиқа талаб этилар экан. Ҳақиқатдан ҳам, муҳим вазифаларга вақт ажратинг.

Эрта туринг

Vanderkam компанияси 20 та тадбиркор ўртасида сўровнома ўтказган. Улардан 90 фоизи иш кунлари тонгда соат олтидан олдин уйғонишларини айтишган.

Масалан PepsiCo бош директори Индра Нуйи соат 4 да уйғонади, офисга эса соат 7 дан кеч келмайди. Disney бош директори Роберт Айгер мутолаа билан шуғулланиш учун соат 4:30 да уйғонади. Square бош директори Жек Дорсининг соати 5:30 да жаранглайди, ана шу вақтда у югуришга отланади.

Уйғонгандан кейинги илк соат — муҳим лойиҳага диққатни қаратиш учун аъло вақт.

Кунингизни уйқудан кейинги илк соатларда режалаштирманг

Ҳақиқий иш билан шуғулланинг. Душанба кунлари тонгда анча фаолсиз. Дам олиш кунидан кейин қувватингиз ортган ва уни истиқболли йўналишларга қаратиш мумкин. Қимматли вақт ва кучингизни кунни режалаштиришга сарфламанг, буни кечки пайт амалга оширинг.

Бажариш вақтини кўрсатинг

Агар кунни вазифалар рўйхатини текширишдан бошлашга қарор қилган бўлсангиз, ҳар бирининг рўпарасида уни бажариш вақтини кўрсатинг. Ана ўшанда ҳар бир машғулот учун қанча вақт сарфланганини тушунасиз.

Дастлаб энг ёқимсизлари

Брайан Трейсининг «Қурбақани ейиш» техникаси ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Унга кўра, тонгда дастлаб энг ёқимсиз ишни якунлаш, яъни қурбақани ейиш лозим. Идеал кўринишда сиз бу вазифани кечки пайт аниқлаб қўясиз.

Энг муҳим ишни бажаргач кучингиз янада ортганини ҳис этасиз.

Сиз режани кеча кечки пайт туздингизми?

Офисдан кетишдан аввал эртанги кун учун учта ишни ёзаман. Уларни бажаришга тонгда киришаман. Бу менга энг муҳим ишларга киришишда ёрдам беради.

Ишонинг, кечки пайт режалаштириш тонгда куч ва вақтни тежайди ҳамда зўриқиш даражасини камайтиради. Буни бугун синаб кўринг. Агар натижалар сизга маъқул бўлса, буни ҳафта давомида такрорланг. Ана ўшандан кейин «режалаштиришни уйқудан олдин бажариш»ни кундалик ишлар рўйхатига киритиш ҳақида бир тўхтамга келасиз.

Мавзуга оид