Спорт | 13:06 / 13.12.2018
5676
2 дақиқада ўқилади

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди

Фото: REUTERS

Бирлашган Араб амирликларида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди.

Унда Жанубий Америкадан «Ривер Плейт» (Аргентина), Европадан «Реал Мадрид» (Испания), Осиёдан «Кашима Антлерс» (Япония), Африкадан «Эсперанс» (Тунис), Шимолий Америкадан «Гвадалахара» (Мексика), Океаниядан «Веллингтон» (Янги Зеландия) ва мезбон вакили сифатида «Ал-Айн» (БАА) клублари иштирок этмоқда.

Саралаш босқичида «Веллингтон» ва «Ал-Айн» клублари беллашди. Унда араб жамоаси 0:3 ҳисобида ортда бораётган бўлса-да, вазиятни тенглаштириб, пенальтилар сериясида ғалаба қозонишга эришди.

Мусобақа 22 декабргача давом этади.

Саралаш босқичи
12 декабрь 
Ал-Айн (БАА) - Велингтон (Янги Зеландия) 3:3 пен. 4:3
Голлар: Шиотани (45), Думбия (49), Берг (85) – Барсиа (11), Клэпҳэм (15), Илич (44)

Чоракфиналлар
15 декабрь, 16:00
1. Кашима Антлерс (Япония) - Гвадалахара (Мексика)

15 декабрь, 19:30
2. Эсперанс (Тунис) – Ал-Айн (БАА) 

5-ўрин учун баҳс
18 декабрь, 16:30
Чоракфиналда мағлуб бўлган жамоалар ўйнайди

Яримфиналлар
18 декабрь, 19:30
Ривер Плейт (Аргентина) – 2-Чоракфинал ғолиби

19 декабрь, 19:30
1-чоракфинал ғолиби - Реал Мадрид (Испания)

3-ўрин учун баҳс
22 декабрь, 16:30

Финал
22 декабрь, 19:30

Мавзуга оид