02:22 / 12.02.2023
33872

«Реал» — 5 карра клублар ўртасида жаҳон чемпиони

Фото: Реал Мадрид

Марокашда ўтган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. 

Финалда ЕЧЛ ғолиби «Реал» ОЧЛ чемпиони «Ал Ҳилол» билан тўқнаш келиб, 8та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди. 

Беллашувда 3та дубль қайд этилди — мадридликлардан Винисиус ҳамда Вальверде, Осиё жамоасидан «Атлетико» ва «Вильярреал»нинг собиқ ҳужумчиси Вьетто буни уддалашди. Шунингдек, Бензема ва Марега ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди.

Шу тариқа Мадрид клуби 5-бор ушбу турнирда зафар қучди. Бу — рекорд. Энг яқин таъқибчи «Барселона» ҳисобида 3та чемпионлик бор.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Финал
Реал — Ал Ҳилол 5:3

11 феврал, «Мулая Абдулла»
Голлар: Винисиус (13, 69), Вальверде (18, 58), Бензема (54) — Марега (26), Вьетто (63, 79).
Реал – Лунин, Карвахаль (Вальехо, 79), Алаба, Рюдигер, Камавинга, Модрич (Начо, 74), Кроос (Асенсио, 74), Тчуамени (Себальос, 62), Вальверде, Бензема (Родриго, 62), Винисиус.
Ал Ҳилол – Ал Маюф, Абдулҳамид, Чжан Ҳён Су, Аль-Булайхи, Халифа Ад Довсари, Каррильо (Майкл Ричард, 75), Куэльяр, Салим Ад Досари (Носир Ад Довсари, 75), Канно, Вьетто (Ал Ҳамдан, 87), Марега (Игало, 86).

Top