Порошенко Россияга кескин жавоб қайтарилишини маълум қилди
Керч бўғозидаги воқеа Россиянинг «қизил чизиқ»ни кесиб ўтганини англатади, деди Украина президенти Петр Порошенко. Бу ҳақда УНИАН хабар бермоқда.
«Украина кемаларига қарши ўт очилиши Россиянинг "қизил чизиқ"ни кесиб ўтганини билдиради ва биз бунга аниқ ва кескин жавоб қайтаришимиз шарт», деди Украина президенти НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан бирга ўтказилган матбуот анжуманида.
Порошенко шунингдек, НАТОнинг ҳибсга олинган Украина кемалари ва денгизчиларини зудлик билан қўйиб юбориш бўйича Россияга нисбатан чақириғини маъқуллашини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Россия ФХХ Керч бўғозида Украина ҳарбий-денгиз кучларига қарашли учта кемани ҳибсга олганди. Ушбу ҳолат бўйича давлат чегарасини бузиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, кемалар бортида бўлган 24 нафар украиналик денгизчи икки ойга ҳибсга олинди.
Мавзуга оид
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
20:12 / 22.11.2024