Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда China Expo «ХХР Синьцзян маҳсулотлари» кўргазмаси бўлиб ўтади
Ҳар йили ўтказиб келинаётган «CHINA EXPO: Хитойнинг Шинжон ўлкаси маҳсулотлари ва кичик бизнес учун ускуналар – 2018» халқаро кўргазмаси яна ўз эшикларини очмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестицион муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 18-20 декабрь кунларида Ёшлар Ижодиёти Саройида соҳанинг йирик тадбирларидан бири – ускуналар, мини-технологиялар, шунингдек кичик ва хусусий бизнес учун тайёр маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади.
«Кичик бизнес учун ускуналар ва маҳсулотлар» – бу ҳар йили ўтказиладиган Хитой миллий истеъмол маҳсулотларининг кўргазма тадбири бўлиб, унда ишончга сазовор бўлган компаниялар ўз маҳсулотлари ва ютуқларини намойиш қиладилар.
Ташкилотчилар ташриф буюрувчилар ҳамда иштирокчилар учун тиғиз ва ишбилармонларга муносиб дастур тақдим этадилар, хитойлик таъминотчилар билан бевосита учрашиш имкониятини яратадилар. Сизга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қурилиш, озиқ-овқат, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, шунингдек соғлиқни сақлаш соҳаларига оид мини-технологиялар экспозициялари намойиш этилади.

Кўргазмада «Duo Wei» Шинжон компанияси, «Zhong Cha Sheng Huo», МЧЖ «Jin Ri», МТК «San Quan», МТК «Turan» ва бошқа бир қатор нуфузли компаниялар иштирок этадилар.
Кўргазма бўлимлари:
- Озиқ-овқат ва қадоқлаш;
- Қурилиш ва қурилиш материаллари;
- Қишлоқ хўжалиги технологиялари;
- Текстиль, либослар ва пойабзал;
- Транспорт хизматлари;
- Консалтинг хизматлари;
- Кимё саноати;
- Соғлиқни сақлаш соҳаси маҳсулотлари;
- Металлик тўрлар савдоси;
- Энергетика;
- Пўлат конструкциялар реализацияси ва бошқалар.

Кўргазмага ташриф буюриш орқали сизда қуйидаги имкониятлар пайдо бўлади:
- Нафақат инновациялар билан танишиш, балки ўзингиз ишлаётган ва сизни қизиқтирган соҳадаги бозор маҳсулотлари ҳамда етказиб берувчилар тўғрисида маълумот олишингиз мумкин;
- Янги ишбилармонлик алоқалари ўрнатувчи B2B учрашувлар. Кўргазмада сизда ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар билан тўғридан-тўғри учрашишдек ажойиб имконият пайдо бўлади;
- Норасмий шароитда қизиқтирган саволларга жавоб олиш ва турли мавзуларни муҳокама қилиш мумкин бўлади. Шу билан бирга сиз компаниялар вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали ўзингизни қизиқтирган барча маълумотларни оласиз.
Ташриф буюринг! Биз сизни 18, 19, 20 декабрь кунлари Ёшлар Ижодиёти Саройида «Кичик бизнес учун ускуналар ва маҳсулотлар» кўргазмасида кутиб қоламиз. Тантанали очилиш маросими 10:30 да бўлиб ўтади.
Саноатнинг энг илғор технологиялари билан танишиш имкониятини қўлдан чиқарманг!
Ишонамизки ,кўргазма доирасидаги учрашувлар, янги ҳамкорлар билан алоқалар икки давлат ўртасидаги инвестицион ҳамкорликни кучайтириш билан бирга сизнинг ишбилармонлик имкониятларингизни янада кенгайтиради!
Боғланиш учун рақамлар:
+998977613971, +998998149858, +998981237705, +998902821770, +998951449101, +998998727972, +998977331727, +998946671100, +998901768575, +998994840688
Реклама ҳуқуқи асосида