Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
18 декабрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?
Фото: KUN.UZ
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик бўлиши (ёмғир қорга айланиши) мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, чўл зоналарида кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир қорга айланиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир қорга айланиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ билан 3 даража илиқ ўртасида бўлади.
Мавзуга оид
08:25 / 21.03.2026
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 28 даражагача кўтарилиши мумкин
14:24 / 16.03.2026
Наврўзолди об-ҳаво прогнози
01:56 / 16.03.2026
Олимлар инфаркт ва об-ҳаво орасида боғлиқлик борлигини аниқлашди
16:10 / 11.03.2026