Спорт | 20:10 / 17.12.2018
9415
1 дақиқада ўқилади
Михаэль Шумахернинг соғлиғи яхшиланаётгани маълум қилинди
“Формула 1” пойгаларининг 7 карра чемпиони Михаэль Шумахернинг соғлиғи яхшиланмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилди.
Маълум қилинишича, 49 ёшли Шумахер ҳеч қандай мосламаларсиз, ўзи мустақил нафас олмоқда. Бироқ собиқ пойгачининг соғлиғи ҳали ҳам уззукун парвариш ва терапияни талаб қилади. Таъкидланишича, Шумахерга кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳафтасига 50 минг фунт стерлингни ташкил қилади. У Швейцарияда, Женева кўли бўйидаги вилласида тикланмоқда.
Шумахер 2013 йил 21 декабрда Альп тоғларида чанғи учаётганда йиқилиши оқибатида бош суяги-мия жароҳати олган. Шундан кейин у комага тушган.
Мавзуга оид
20:36 / 10.06.2020
Михаэл Шумахерда асос ҳужайралар қўлланган ҳолда тажрибавий операция ўтказилади - ОАВ
18:30 / 16.09.2019
ОАВ: Шумахер Париждаги касалхонани тарк этди
01:11 / 10.09.2019
Михаэль Шумахер яширин тарзда Париждаги шифохонага етказилди
23:37 / 30.07.2019