Жамият | 14:01 / 18.12.2018
11675
4 дақиқада ўқилади
Реклама

1UZ Умумбелгиланган солиқлар тизимида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда солиқ тизимини такомиллаштириш, аҳоли ва тадбиркорларнинг солиқ юкини камайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгартиришлар, жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этилаётган имкониятлар ўз самарасини бермай қолмайди, албатта.

Фото: 1UZ

Солиқ тизимини ислоҳ қилиш жадал ўзгаришлар тусини олибгина қолмай, ҳар бир жабҳага ўз таъсирини кўрсатади десак адашмаймиз. Янги тизимга ўтиш ўз-ўзидан янги тартиб ва тажрибаларни ўзлаштиришни талаб этади. Айниқса, бундай залворли масъулият ташкилот бухгалтерлари зиммасига тушиши, бу соҳа вакилларини янада сергак, янада эътиборли бўлишга чорлайди.

Маълумки,1UZ Бухгалтерия ҳисоби дастурлари шу кунга қадар минглаб ташкилотларнинг ҳисоб тизимини олиб боришда енгиллик яратиб,  иш самарадорлигини оширишда биринчи кўмакчи вазифасини бажармоқда. Бухгалтерия ҳисоби, Ишлаб чиқариш, Улгуржи савдо, Омборхона ва Ходимлар бўлими каби ҳисоб тизимларини мукаммал равишда олиб бораётган дастурларимиз ҳеч бир хориж дастурларидан кам эмас, десак муболаға бўлмайди.

Бизнинг компания ривожига пойдевор бўлаётган жиҳатлардан бири бу- дастурларнинг мунтазам равишда янгиланиб борилишидир. Дастур янгиланишлари ўз ичига Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидаги барча ўзгаришларни қамраб олади. Бу эса биз ўз фаолиятимиз изчиллиги ва маҳсулотларимизнинг дахлсизлигини таъминлаб берамиз деганидир. Шу ўринда, Республикамиздаги барча қонунлар 1UZ маҳсулотларида ўз аксини топган деб,  ишонч ва ифтихор билан айтишимиз мумкин.

Солиқ тизимидаги  юз бераётган ўзгаришлар бизнинг ҳам эътиборимиздан четда қолмади, албатта. Компания жамоаси 1UZ дастурлари сирасига кирувчи “Умумбелгиланган солиқлар” модулини 2019 йил январь ойи охирига қадар тўлиқ ишлаб чиқадилар. Ушбу модул ўзида  умумбелгиланган солиқлар ҳисоби ва ҳисоботларини жамлайди. Модул дастурда янги  бир ёрлиқ сифатида акс этади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, мижозлар умумбелгиланган солиқлар тизимига ҳеч бир муаммосиз ўтиш имкониятига эга бўладилар.

Бизнинг компания ўз мижозларини бундай кескин ўзгаришлар даврида қўллаб-қувватлаш, оғирларини енгил қилиш мақсадида бир неча имтиёзларни ишлаб чиқди. Жумладан:

- 2018 йилда ва ундан аввал 1UZ дастурларини харид этган ҳамда янгиланишларга обуна бўлган барча мижозлар;

- 2018 йилнинг октябрь ойидан декабрь ойи охиригача 1UZ дастурларини харид этган барча мижозлар.

Ушбу қўлловчиларга “BePro Norma” компанияси “Умумбелгиланган солиқлар” модулини БЕПУЛ тақдим этади. 2019 йилдан эътиборан эса модул ўз қийматига эга бўлиб, дастурлар нархидан алоҳида ҳолда сотилади.

Таъкидлаб ўтишимиз жоизки, барча 1UZ  маҳсулотларининг тўлақонли ДЕМО версияларини бизнинг сайтимизда юклаб олишингиз мумкин.

1UZ дастурларида ҳисоб олиб бориш ниҳоятда қулай ва жўн тарзда ишлаб чиқилган. Шунингдек, бизнинг шартлар ҳам қўлловчилар манфаатлари учун осон шаклда тақдим этилади. Энг асосийси биз ҳисобингиз тўғрилигини ва сиз қонун доирасидан чиқмаслигингизни таъминлаймиз. Шу боис барча тадбиркорлар ва бизнес вакилларига алоҳида таъкидлаймиз “Шошиб қолинг” Янги йилгача жорий этилган имтиёздан қолиб кетманг.

Маълумот учун телефон рақамлар:71-230-21-12;

Электрон манзил: info@1uz.uz

Telegram-бот: https://t.me/oneuzbot

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид