Жаҳон | 17:11 / 18.12.2018
48504
2 дақиқада ўқилади

Қашшоқлар устидан миллионлаб доллар пул сочган миллионер ҳибсга олинди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Гонконгда шаҳарнинг энг қашшоқ кварталларидан бирида пул сочган миллионер ҳибсга олинди. Бу ҳақда CNN ахборот портали хабар берди.

 

Хабарда айтилишича, 24 ёшли бизнесмен Вон Чхин Кхит баланд бино томига чиқиб юз миллион Гонконг долларини (12 млн 900 минг АҚШ доллари) сочган. Одамлар пул теришга тушиб кетишган ва ур-йиқит бошланган. 

Фото: Asia Crypto Today

Вон «камбағалларга ёрдам бериш учун бойларни талашини» ва «ўзини одамларга биткоин ҳақида гапириб беришга мажбурдек  ҳис қилаётганини» айтган. Полиция уни жамоат тартибини бузишда айблаб қўлга олди. Одамлардан териб олинган пулларни полиция участкасига олиб бориш сўралди.

Фото: Asia Crypto Today

Вон 2012 йилда телефон ўғирлашда айбланиб қўлга олинганди. 2017 йилда у одамларни олтинга пул тикишга чақирган ва уларнинг пулларини олиб ғойиб бўлган фирибгарларга алоқадорликда айбланган. Вон шунингдек, молиявий пирамидалардан бирининг асосчиси деб ҳам ҳисобланади. 

Мавзуга оид