Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
20 декабрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида қор ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 1-6 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланади). Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин). Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин). Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ билан 2 даража илиқ ўртасида, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Тошкент вилоятининг 1800 метрдан баланд тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.