Марказий банк солиқ қарздорлигини банк карталаридан сўзсиз ундириш лойиҳасига қарши
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилиб, интерактив давлат хизматлари ягона порталига жойлаштирилган «Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси бўйича яна бир бор муносабат билдирди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, қарздор жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи банк пластик карталаридан ойига энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдорда сўзсиз ундириб олиниши кўрсатилганди.
«Давлат солиқ қўмитаси томонидан интерактив давлат хизматлари ягона порталига «Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси жойлаштирилгани муносабати билан Марказий банк бу лойиҳа бўйича ўз эътирозларини билдирган эди.
Бугунги кунда, жисмоний шахслардан солиқ қарздорлигини уларнинг банк карталаридан сўзсиз ундириш тартиби бўйича қонуний ва шаффоф механизм мавжуд эмаслиги сабабли, Марказий банк қайд этилган ҳужжат лойиҳасини қонун ҳужжатларига, хусусан Фуқаролик кодекси нормаларига мувофиқлигини таъминлаш лозим, деб ҳисоблайди.
Қандай эзгу мақсад кўзланган бўлишидан қатъи назар, идоравий манфаатлар бошқа тармоқлар ёки бутун мамлакат иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир етказмаслиги зарур. Марказий банк, ўз навбатида, таклиф этилаётган ўзгартиришларга банк сири ва банк тизимига бўлган тўлақонли ишончни сақлаб қолиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратади», дейилади Марказий банк баёнотида.
18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасига «Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси Солиқ қўмитаси ва Марказий банкнинг биргаликдаги лойиҳаси сифатида жойлаштирилганди.
Мавзуга оид
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024
«Биз учун қизиқлиги унинг қайси нархда кириб келиши» – МБ раиси энергетика ресурслари импортида Россияга қарамлик ҳақида
19:37 / 31.10.2024