Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
Шунингдек, 2 та тўлов ташкилоти ва 2 та тўлов тизими оператори устав капиталининг энг кам миқдори ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклига қўйилган талабларни бажармагани учун огоҳлантирилди.

Фото: Kun.uz
Марказий банк октябр ойида 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима қўллади. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йилнинг октябр ойидаги йиғилишларида (8 марта) 32 та масала кўрилган ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинган.
Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 16 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (4 та), микромолия ташкилотларига берилган лицензияларни қайта расмийлаштириш (1 та), микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатига олиш (3 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқишга доир (8 та) масалалар кўрилган.
Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 16 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, шунингдек, тижорат банклари ва микромолия ташкилотида ўтказилган ўрганиш ва текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинган.
Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва текшириш натижаларида аниқланган қоидабузарликлар учун 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланган.
Шунингдек, 2 та тўлов ташкилоти ва 2 та тўлов тизими оператори томонидан тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдори ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига қўйилган талаблар бажарилмагани ҳамда 4 та тижорат банкида хавфсизликни таъминлаш ва автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотларни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишда хатоликларга йўл қўйилгани сабабли уларга нисбатан чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air India Boeing 787 ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди
Жаҳон | 19:30
-
Шимолий Корея Украинадаги уруш вақтида Россияга 12 миллиондан ортиқ снаряд етказиб берди
Жаҳон | 18:58
-
SpaceX Исроилга тегишли алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди
Жаҳон | 18:49
-
Исроилнинг Ғазога зарбаси оқибатида сув учун навбатда турган болалар ҳалок бўлди
Жаҳон | 18:31
Мавзуга оид

15:21 / 12.07.2025
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 70 млрд долларга яқинлашди

21:57 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6 ой ичида илк марта камайди

12:40 / 25.06.2025
Банкни тугатишга оид қоидалар белгиланди

09:17 / 20.06.2025