Ўзбекистон дзюдо федерациясига янги раис тайинланди

Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган асосий масалалар ташкилотга янги раис сайлаб олишдан иборат эди. Шуни инобатга олган ҳолда федерация раҳбарлигига Азиз Комилов номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари тақдим этилган номзодни қўллаб-қувватлашди ва шу тариқа Азиз Комилов Ўзбекистон дзюдо федерациясининг янги раиси лавозимига сайланди. Жамшид Насриддинов эса федерация бош котиби лавозимида фаолият олиб борадиган бўлди.
Конференция давомида сўзга чиққан Умид Аҳмаджонов янги раҳбарият олдига мамлакатимизда дзюдо оммавийлигини ошириш, Токио Олимпиадасида делегациямиз ҳисобига олтин медални тақдим этиш вазифасини қўйди. Ўз навбатида бунинг учун Миллий олимпия қўмитаси томонидан етарли шарт-шароитлар яратиб берилишини маълум қилди.
Дзюдо федерациясининг янги раиси эса ўзига билдирилган ишончни оқлаб, янгидан-янги муваффақиятларни қўлга киритишга тайёр эканлигини айтди. Ўз режалари билан таништириб ўтди. Ўз навбатида бунгача эришилган натижаларда, Республикамизда дзюдонинг бугунги кунда тутган мавқеида федерациянинг аввалги раҳбарияти ҳиссаси катта эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди.
Маълумот учун, Комилов Азиз Ёқубжонович 1984 йилнинг 19 июнида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Оилали. Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгарди
Ўзбекистон | 10:50
-
Ўзбекистонлик ҳожилар 12 июндан ватанга қайтишни бошлайди
Ўзбекистон | 10:38
-
Дунёдаги можаролар сони 1946 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга етди
Жаҳон | 10:37
-
Жаҳон иқтисодиётини 2008 йилдан бери энг секин ўсиш кутмоқда — Жаҳон банки
Иқтисодиёт | 10:23