“Сармишсой”, “Шаҳрисабз”, “Термиз” ва “Қўқон” давлат музей-қўриқхоналари ташкил этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фанлар академияси ва Ўзбекистон Бадиий академиясининг Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонаси, Самарқанд давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонаси, Хива “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасини тегишлича “Бухоро”, “Самарқанд”, “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхоналари этиб қайта номлаш;
Шунингдек, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида тегишлича “Сармишсой”, “Шаҳрисабз”, “Термиз” ва “Қўқон” давлат музей-қўриқхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланган.
Мавзуга оид
20:12 / 08.04.2024
Рамазон ҳайити 10 апрел куни нишонланади
15:56 / 01.02.2024
Хусусий мактаблар очишни рағбатлантирувчи чоралар белгиланди
23:36 / 12.04.2023
Дала четларини ўзлаштириш, уларда маҳсулотлар етиштириш бўйича президент қарори имзоланди
21:38 / 29.03.2023