11:30 / 26.12.2018
5860

Бахтиёр Ашурматов «Бухоро» бош мураббийи этиб тайинланди

Фото: Tribuna.Uz

Ортда қолган мавсумда ОКМК клубини Ўзбекистон кубоги ғолиблиги сари бошлаб борган Бахтиёр Ашурматов «Бухоро» бош мураббийи этиб тайинланди.

Жамоа матбуот хизматининг маълум қилишича, Бахтиёр Аъзамович кеча, 25 декабрь куни клуб билан шартнома имзолаган.

Қайд этиш керак, Ашурматов учун Бухоро шаҳри клуби бегона эмас. У аввалроқ ушбу жамоада техник мураббий сифатида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, «Бухоро» Суперлигани Улуғбек Бақоев қўл остида 6-ўринда якунлади. Мавсум ниҳоясида Бақоев клубни тарк этгач, унинг ўрнига Шуҳрат Файзиев бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган эди.

Клуб 21 декабрдан буён илк йиғинга киришган.

Top