Ўзбекистон | 12:30 / 27.12.2018
5779
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк давлат қимматли қоғозларни жойлаштириш бўйича аукцион натижаларини эълон қилди

Фото: Марказий банк

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда ЎРВБда муомала даври 6 ой бўлган (дисконтли) умумий ҳажми 200 млрд.сўмлик 200 минг дона давлат қимматли қоғозларини жойлаштириш бўйича аукцион ўтказилди.

Марказий банк хабарига кўра, аукционда 10та дилер иштирок этиб, улар томонидан 223 млрд.сўм ҳажмида 239 270 дона рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.

Аукцион давомида 184,1 млрд сўм миқдоридаги 197 100 дона қимматли қоғозлар жойлаштирилди.

Қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 14,1 фоизни ташкил этди, бунда минимал даромадлик даражаси - 13,7 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси - 15,1 фоизни ташкил этди.

Мавзуга оид