Иқтисодиёт | 18:43 / 16.08.2024
4667
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди

7 та автомобил қўйилган кимошди савдоси 17 август куни ўтказилиши лозим эди.

Тошкентда АҚШ элчихонасининг эскирган хизмат автомобиллари очиқ аукциони бошқа санага қолдирилди. Бу ҳақда элчихона хабар берди.

Қайд қилинишича, «аукцион катта қизиқиш туфайли, унда қатнашиш учун рўйхатдан ўтганларни кўриб чиқиш учун» қолдирилган. Кимошди савдосининг янги санаси маълум қилинмаган.

Аукцион ҳақида 14 августда эълон қилинди. У 17 август куни ўтказилиши керак эди. Унда сотиш учун 7 та автомобил қўйилган:

- 2 та Ford Econoline Cargo фургони — бошланғич нархи 100 доллар;

- 2 та Chevrolet Colorado пикапи — бошланғич нархи 2500 доллар;

- 2 та RAM 1500 пикапи — бошланғич нархи 3500 доллар;

- Chevrolet Impala Limited — бошланғич нархи 5000 доллар.

Аукцион талабида тўлов нақд пулда, АҚШ долларида ёки ўзбек сўми эквивалентида амалга оширилиши, миллий валютада тўлов амалга оширилганда камида 50 минг сўмлик банкноталар қабул қилиниши белгиланган. Шунингдек, автомобиллар ҳеч қандай кафолатларга эга эмаслиги, харидор транспорт воситасини сотиб олиш билан боғлиқ барча божхона тўловлари, солиқлар ва бошқа тўловлар учун ўзи жавобгарлиги таъкидланган.

Мавзуга оид