Ўзбекистон | 18:20 / 28.12.2018
5941
2 дақиқада ўқилади

Наманганда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга байрам совғалари топширилди

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги

Наманган шаҳрида жорий йилда 33 нафар кам таъминланган, уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар оилаларига уйлар топшириш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача уларнинг 28 нафарига топширилганди. Бугун яна беш оилага ''Даштбоғ'' маҳалла ҳудудида жойлашган 3 қаватли уй топширилди.  

Бундан ташқари, Наманган шаҳрида оғир турмуш шароитида яшаётган ёлғиз аёлларнинг олти нафарига Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан уйларнинг 25 фоиз маблағи тўлаб берилиб, кўп қаватли уйларнинг хонадонларидан берилди. 

Шунингдек, Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 22-сонли мактабгача таълим муассасаси биносининг том, фасад қисмлари, гуруҳ хоналари, ошхона, омборхоналар тўла таъмирланди ҳамда эшик-деразалари алмаштирилди. Иккита янги автоном иситиш қозони ўрнатилиб иссиқлик тизими, электр, канализация тармоқлари ва санузеллар тўла янгиланди.

25 декабрь куни Наманган шаҳридаги 102 та маҳалла фуҳаролар йиғинида истиқомат қилаётган 210 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон оилаларга янги йил байрами муносабати билан 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва янги йил совғлари берилди. 

Бундан ташқари, сектор раҳбарлари томонидан шу куни шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 83 та умумтаълим мактаблари ва 18 та касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган 240 нафар ногирон, чин етим ва тарбияси оғир ҳамда кам таъминланган оила фарзандлари учун қишки кийим-бош ва пойабзаллар, янги йил совғалари берилди.

 

 

 

Мавзуга оид