Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
Фарғона ва Наманган вилоятларида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги наркотик моддалар ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланиб, муомаладан чиқарилди.
Дастлаб, ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Фарғона туманидаги хонадонлардан бирини кўздан кечирди. Текширув жараёнида 2000 йилда туғилган фуқарога тегишли 993 грамм “гашиш”, 212 грамм “Альфа-ПВП” наркотик моддалари, шунингдек, 2728 дона “Регапен” ва 458 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, Наманган вилоятида ДХХ, ички ишлар ва божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Тошкент — Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган “Спарк” автомашинаси Чуст тумани ҳудудида тўхтатилди. Текширув вақтида транспорт воситасида бўлган икки нафар фуқародан жами 1 килограмм 127 грамм “опий” моддаси аниқланиб, мусодара қилинди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ фуқаролардан гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида 1520 қисқа рақами орқали хабар беришни сўраб, мурожаат этувчилар шахси сир сақланишини маълум қилди.
Мавзуга оид
11:41 / 19.05.2026
Учкўприк ҳокими ташландиқ боғча муаммосидан нега кўз юмяпти?
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
08:52 / 13.05.2026
Намангандаги гуллар фестивали Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин
08:00 / 08.05.2026