Ўзбекистон | 14:00 / 28.12.2018
56124
1 дақиқада ўқилади

Президент фуқаролар билан мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни пойтахт марказида ташкил этилган янги йил байрами майдонига ташриф буюрди. 

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, президент байрам томошасига келган одамлар билан суҳбатлашиб, болажонларга совғалар берган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат парламентига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этди.

Давлат раҳбари ўз сўзининг аввалида ўтаётган йилда амалга оширилган ишларга тўхталди, сўнг амалга оширилиши режалаштирилган нарсалар ҳақида маълумот берди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни мамлакат тарихида биринчи марта Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этган эди. 

Бу йилги Мурожаатномада тугаётган йилда амалга оширилган ишлар ва келгуси йилга мўлжалланган режалар, давлат ички ва ташқи сиёсатидаги асосий тамойиллар баён этилди.

Мавзуга оид