Фан-техника | 15:39 / 29.12.2018
11357
2 дақиқада ўқилади

Apple иккала томонга ҳам букилувчи iPhone учун патент олди

Фото: Twitter /The Phone Talks

Apple компанияси ҳар икки томонга букилувчи смартфон модели учун патент олди. Айнан шу хусусияти гаджетни яқинда Samsung ва Huawei томонидан тақдим этилган бошқа букилувчи моделлардан фарқлаб туради.

Patently Apple маълумотига кўра, ишлаб чиқарувчилар кўп марталаб букишга чидамли ва узоқ вақт хизмат қила олувчи экран яратишни режа қилишмоқда. Бунинг учун янги iPhone`ни ҳимоявий ойна ўрнини босувчи махсус қоплама билан жиҳозланган OLED-дисплейи билан жиҳозлаш кўзда тутиляпти. Қайд этилишича, махсус қоплама дисплейда ёриқлар пайдо бўлиши ва бошқа шикастланишлардан асраш имконини беради.

Фото: Patently Apple

Икки томонга тўла қайиша олувчи iPhone модели қачондан сотувга чиқарилиши ҳозирча номаълум.

Фото: Patently Apple

Маълумот учун, 2016 йилнинг октябрь ойида Жанубий Кореянинг Samsung Display компанияси OLED букилувчан дисплейларини яратиш технологияси учун АҚШда патент олган эди. Шу йилнинг июлида компания пластикдан тайёрланувчи синмайдиган экранни намойиш этди. 

Мавзуга оид