Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
2026 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда Apple 16,1 млрд сўм, Google 14,9 млрд сўм, Meta корпорацияси (Facebook, Instagram, WhatsApp эгаси) 13,9 млрд сўм солиқ тўлади.
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 89 та хорижий компания томонидан 2026 йилнинг I чорагида 65,7 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 81 фоизга кўп, дея хабар берди Солиқ қўмитаси.
Энг кўп солиқ Apple томонидан тўланган – 16,1 миллиард сўм.
Тўланган солиқларнинг қарийб 92 фоиз қисми электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
- Apple – 16,1 млрд сўм;
- Google – 14,9 млрд сўм;
- Meta – 13,9 млрд сўм;
- Valve Corp. – 8 млрд сўм;
- OpenAI – 2,5 млрд сўм;
- Anthropic – 1,5 млрд сўм;
- Midasbuy – 1,3 млрд сўм;
- TikTok – 868 млн сўм;
- Вооking.com – 694 млн сўм;
- Netflix – 570 млн сўм.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда солиқ органларида рўйхатдан ўтмай фаолият юритаётган хорижий онлайн компанияларга чекловлар қўллаш тартиби ишга тушди.
Мавзуга оид
08:55 / 06.07.2026
iPhone 18 Pro ҳақидаги махфий ҳужжатлар сиздирилди
20:00 / 03.07.2026
Гаджетлар қимматламоқда: чипларнинг глобал тақчиллиги смартфон ва ноутбуклар нархини оширяпти
20:25 / 29.06.2026
Apple MacBook ва iPad’дан кейин iPhone нархларини ҳам ошириши мумкин
18:16 / 29.06.2026