14:53 / 29.12.2018
47962
Реклама

Нега айнан “Тахтапул эшиклари” маҳсулотидан фойдаланишимиз керак?

Тарихдан маълумки, Тошкент шаҳри 12 дарвоза билан ўраб олинган. Шу дарвозалардан бири Тахтапул дарвозаси ҳисобланган. Тахтапул – Себзор даҳасидаги қадимги маҳалла. Архив материалларига кўра, Тахтапул 4 қисмга (1-Тахтапул, 2-Тахтапул-мўғол, 3-Тахтапул, Юқори Тахтапул) бўлинган. “Тахтапул эшиклари” фабрикасига айнан шу ном асос қилиб олинган.

“Тахтапул эшиклари” - ички эшиклар фабрикаси 2012 йил май ойида Тошкент шаҳрида очилган. Профессионал мутахассислар жамоаси томонидан қисқа муддатларда юқори сифатли, мослашувчан эшиклар ишлаб чиқариш тизими яратилган.

“Тахтапул эшиклари” фабрикаси ишлаш тизимининг асосий тамойиллари:

  • нарх-навонинг қулайлиги;
  • ишда юқори сифатли материаллардан фойдаланиш;
  • босқичма-босқич ва қаттиқ сифат назорати остида мослашувчан ички эшик ва ошхона мебелларини халқимизга етказишдан иборат.

“Тахтапул эшиклари” нафақат стандарт эшикларни, балки алоҳида лойиҳаларни ҳам яратиб келмоқда. Ҳар йили янги-янги моделлар устида иш олиб борилади. Ҳозирги кунда эшикларнинг 300 хилдан ортиқ моделлари мавжуд. Бундан ташқари яна мижознинг хоҳишига қараб турли моделда ва рангларда ички эшиклар ва ошхона мебеллари ишлаб чиқарилади.

Эшиклар ва ошхона мебелларига ишлатилаётган материаллар ўзининг сифати билан ажралиб туради. Маҳсулот устига ёпиштириладиган шпонларнинг асосий қисми Ясин ва Америка ёнғоғидан ишланган. Бундан ташқари мижоз хоҳишига қараб яна 30дан ортиқ хилдаги шпонлар тақдим этилади.

Бугунги кунга келиб “Тахтапул Эшиклари” томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Қозоғистон ва Қирғизистонга экспорт қилинмоқда. Бундан ташқари, фабрика мутахассислари томонидан ўлчаш бепул. Агар мижозга тўғри келмайдиган бўлса, ўлчаш учун хизмат ҳақи олинмайди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри бўйича етказиб бериш ҳамда ўрнатиш хизмати бепул.Четдан кириб келаётган маҳсулотларнинг шпони табиий материалдан бўлмаслиги мумкин, “Тахтапул эшиклари” маҳсулотларида табиий шпонлардан фойдаланилади. Ички эшиклар, ошхона мебеллари ҳамда хонани безатишда фойдаланиладиган гулли нақшлар соф ёғочдан ишланади. Тўловлар нақд ва пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

“Тахтапул эшиклари” маҳсулотлари чидамли, сифатли ҳамда ўзининг нозик декорацияси билан хонадонингиз чиройига чирой қўшади. Ташриф буюринг, танланг ва ўзингиз ҳам баҳо беринг.

Асосийси “Тахтапул эшиклари” маҳсулотларини келишилган, ҳамёнбоп нархларда олишингиз мумкин.

Ҳозироқ қўнғироқ қилинг: +99895 170 57 52, +99895 199 57 52

Инстаграм: www.instagram.com/taxtapul.uz
Фейсбук: www.facebook.com/taxtapul

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Себзор 8 уй, мўлжал Sebzor Golden house.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top