Ўзбекистон | 11:52 / 31.12.2018
3963
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг консуллик бўлими иш бошлади

2018 йил 30 декабрдан Қозоғистонда Ўзбекистоннинг консуллик бўлими фаолият юритишни бошлади. Бу ҳақда ТIV Консуллик-ҳуқуқий департаменти маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси консуллик бўлими Остона шаҳрида фаолият юритишни бошлаши муносабати билан 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб унинг консуллик округига Остона шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қарағанда вилоятлари киради.

Шунингдек, Оқтов шаҳрида Ўзбекистоннинг бош консулхонаси очилгунига қадар 2019 йилнинг 1 январидан эътиборан Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси консуллик округига Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда вилоятлари, шунингдек, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Атирау ва Ақтўбе вилоятлари киради.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш