Жамият | 13:42 / 31.12.2018
12431
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ИИБнинг бир гуруҳ фахрийлари нафақага кузатилди

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ мажлислар залида байрам арафасида йиллар давомида узоқ ва самарали меҳнат қилиб, ўзининг ҳалоллиги ва фидойилиги билан ёш кадрларга ўрнак бўлиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида хизмат олиб борган бир гуруҳ ходимлар тантанали равишда нафақага кузатилди.

«Нафақага кузатиш маросимини кузатар эканмиз, кетаётган ходимлар ўзи йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келган касбидан узоқлаша олмаётгани, ватан равнақи ва халқ осойишталиги йўлида умрининг охиригача хизматга тайёр эканликлари уларнинг сўзларидан сезилиб турарди», дейилади Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарида.

Ўз ўрнида, уларнинг ўрни ёш кадрлар билан тўлдирилган. ЙҲХ хизматига қабул қилинган ёш ходимлар ҳам тадбирда иштирок этишган.

«Тадбир давомида, сўзга чиққан ёш ходимлардан сафдор Жуманов Аброржон Ваҳобжон ўғлининг сўзлари барча ходимлар кўнглини бир қалқитиб ўтди.

Узоқ йиллар давомида хизмат қилган ходимлар унинг отаси марҳум собиқ ЙПХ инспектори Ваҳобжон Нуритдиновни эслаб ўтишди.

Ҳа, ўша 2004 йилнинг март ойининг машъум воқеалари, халқ осойишталиги йўлида жонини қалқон қилган ходимнинг ўғли бугун ота касбини эгаллаб турибди», дейилади хабарда

Мавзуга оид