Иқтисодиёт | 11:23 / 01.01.2019
26429
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон Ўзбекистонга трактор экспорт қила бошлади

Фото: prezident.tj

2018 йилнинг 27 декабрида «Беларусь 82.1» ва «Беларусь 80Х» русумли саккизта трактор Ўзбекистонга етказиб берилди, деб хабар қилмоқда Asia-Plus.

Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу корхона 2019 йилда бу тракторларни Ўзбекистонга кенг миқёсда етказиб бериш, шунингдек, «Беларус 512» (кабинасиз) русумли тракторни Афғонистон ва Покистонга экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Вазирликдан таъкидлашларича, «Агротехсервис» қўшма корхонаси 2018 йилнинг 29 сентябрь куни, Тожикистон ва Беларусь президентлари Имомали Раҳмон ҳамда Александр Лукашенко иштирокида расмий равишда ишга туширилган.

Бир йил ичида қўшма корхона 1,7 мингтадан ортиқ трактор ишлаб чиқариши мумкин. Қишлоқ хўжалиги техникасининг бошқа турлари, жумладан, тиркамаларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 2,6 минг донани ташкил этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид