15:25 / 03.01.2019
78872

АҚШда дунёдаги энг катта балиқ видеога олинди

Фото: REUTERS / Victor Ruiz

АҚШнинг Флорида штати Форт-Пирс ҳудудида балиқ овлаш қайиғи ёнида узунлиги тахминан олти метр бўлган кит акуласи бир муддат давомида сузиб юрди, экипаж эса денгиз жониворини уяли телефонларга тасвирга туширди. Бу ҳақда Fox4now хабар бермоқда.

Кит акуласи (Rhíncodon týpus) дунёдаги энг катта балиқ ҳисобланади. У анча хавфсиз бўлиб, планктонлар билан озиқланади.

Фото: Alek Loudakis

«Мен кит акуласи ҳақида эшитдим, аммо буни ҳазил сифатида қабул қилдим, - дейди маҳаллий капитан Алек Лудакис. - 31 йил давомида мен уларни уч марта соҳилимиз яқинида кўрганман, бу жуда кам учрайдиган ҳодиса».

Top