«Менинг юртим» телеканали мадҳияси тақдим этилди
Бугун соат 18.00да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг Facebook’даги расмий саҳифаси орқали My5 телеканалининг мадҳияси тақдим этилди.
Маълумки, “Менинг юртим” телеканали Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳаммуассислигида ёшлар аудиторияси учун фаолият юритади.
Ўзбекистон телеканаллари рейтингида юқори учликдан муқим ўрин эгаллаган канал ўзининг “Марказий студия”, “Эътибор марказида”, “Ҳудуд”, “Дийдор ширин” каби кўрсатувлари ва ёшларбоп форматдаги ранг-баранг дастурлари билан томошабинлар ўртасида машҳур ҳисобланади.
Мавзуга оид

19:59 / 08.02.2025
Қирғизистонда янги давлат мадҳияси учун танлов эълон қилинди

15:40 / 28.12.2024
1 январдан янги «Futbol» телеканали иш бошлайди

19:03 / 25.10.2024
Қирғизистон байроқ ортидан мадҳияни ҳам ўзгартиради

16:32 / 14.02.2024