Маҳаллаларда мадҳия айтиш топшириғини Қаҳрамон Қуронбоев бергани маълум бўлди
Маҳаллалар уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг топшириғига кўра, мадҳияни айтиб бўлиши билан, маҳаллалар раислари соат 7:45 да ўзининг ҳудудида жойлашган мактабга бориб, ўқувчилар давоматини назорат қилиши керак. “Кечқурун соат 21:00ларда ZOOM орқали йиғилиш ўтказаман, топшириқни ким қандай тушунганини айтиб беради”, деган у.

Қуронбоевнинг янги лавозимга сайлангани учун олқишланмоқда / Фото: ЎзА
Ижтимоий тармоқларда Қаҳрамон Қуронбоев тегишли экани айтилаётган аудио тарқалди. Унда маҳалла “еттилиги” ҳар куни тонгда ишни давлат мадҳиясини айтишдан бошлаши кераклиги айтилган.
“Андижон вилоятига катта раҳмат. Ҳақиқатдан бугун соат 7:00да барча маҳаллаларда “еттиталик”, “тўққизталик” чиқиб, бирданига Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини ижро қилдилар. Очиғи, катта “калонка” қўйиш шарт эмас. Ҳар ким ўзининг имкониятидан келиб чиқсин, лекин эшитиладиган бўлсин.
Менинг айтадиганим шуки, кўчадан машиналарда ўтиб кетаётган одамлар, мактаб ўқувчилари ҳам тўхтаб, мадҳияга қўшилдилар. Шунинг учун ҳамма вилоятга топшириқ бўлади: эрталаб мадҳиямиз билан ишни бошлашни режалаштирасизлар. Кейин, мадҳияни айтиб бўлиш билан дарҳол 100 фоиз маҳаллари раислари ўзининг ҳудудида жойлашган мактабга бориб, дарс соат 8:00да бошланадиган бўлса, 7:45да мактабнинг олдида мактаб “замдиректори”, ўзи ва профилактика инспектори – уччаласи ўқувчиларни кутиб олади.
Соат 8:15 да мактабнинг “замдиректори” кимлар келмагани тўғрисидаги маълумотни маҳалла раисига беради. Маҳалла раиси олиб келиб, “еттиталик” кўчаларни бўлиб олган-ку, ҳар қайси кўчадаги ўша масъулга беради. Улар бориб, нима учун боласи мактабга келмаганини жойида муҳокама қилади.
Шунинг учун ҳаммага топшириқ, кечқурун соат 9 ларда мен ZOOM ўтказаман сизлар билан, ким қанақа тушунганини менга айтиб беради ҳар биттаси. Демак, мактабдаги давомат масаласига алоҳида эътибор берилади.
Иккинчи масаламиз, ота-оналар мажлисларини ташкил қилиш масаласи. Ўзи умуман, Жавдат Султонович ва Абдулла, иккалаларингга топшириқ бўлади, “ота-она, мактаб, маҳалла” учталик занжири бўйича концепцияни тайёрлатиб, икки кун ичида менга киритасизлар. Бу масала бўйича ҳам ишларни бошлашимиз керак бўлади”, деган Қаҳрамон Қуронбоев.
Олдинроқ республиканинг турли ҳудудларидаги МФЙ биноларида ҳар куни соат 7:30 да маҳалла раиси ва ходимлар томонидан давлат мадҳияси айтилаётгани, бу топшириқ “Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонунга зид бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.
“Масъулларнинг бу топшириғини шунчаки кўзбўямачилик, тўғрироғи “галочка” учун қилинган иш дейиш мумкин. Сабаби, республикада ўнг мингга яқин маҳалла бор. Ҳар куни шунча маҳаллада мадҳия айтилдими ёки йўқлигини текшириб ўтириш, улар ташлаган видеолавҳаларни тинглаб кўриш деярли имконсиз. Қолаверса, айрим маҳаллаларимиз ҳудудида анча катта, МФЙ биноси ва раиснинг уйи орасидаги масофа бир неча километрни ташкил қилади. Бу ёши катта маҳалла раисларига ноқулайлик туғдиряпти, камига меҳнат қонунчилиги бузилишига ҳам сабаб бўляпти”, деганди Kun.uz мухбири билан гаплашган, исмини ошкор қилишни истамаган маҳалла раиси.
- Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистонда маҳаллалар уюшмаси ташкил этилиб, унинг раҳбарлигига Қаҳрамон Қуронбоев сайланган эди.
- Аввалроқ Навоийдаги маҳаллаларда жиноят содир қилган шахсларнинг сурати ва маълумоти илдириб қўйилиши учун “Шарманда доскаси” пайдо бўлгани хабар қилинганди. Ҳолатга Омбудсман муносабат билдириб, бу инсон ҳуқуқларига зид эканлигини маълум қилди. Навоий вилояти ИИБ эса ўз расмий муносабатида маҳаллаларга ўрнатиладиган “Эълонлар тахтаси”ни чиқаришда босмахона томонидан хатоликка йўл қўйилгани учун бу баннерлар вилоятдаги бирор бир маҳаллага ўрнатилмагани, туман-шаҳар ИИБ ҳамда маҳаллаларга бу мазмундаги топшириқ берилмаганини билдирди.
Тавсия этамиз
Уруш тугади, раҳбар бункердан чиқди – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:43 / 29.06.2025
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради
Жаҳон | 22:37 / 29.06.2025
-
Трамп TikTok учун харидорлар топганини маълум қилди
Жаҳон | 22:01 / 29.06.2025
-
Эрон бир неча ой ичида бойитилган уранни ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин — МАГАТЭ раҳбари
Жаҳон | 21:53 / 29.06.2025
-
Blue Origin капсуласи 6 нафар турист билан суборбитал парвозни амалга оширди
Жаҳон | 21:48 / 29.06.2025
Мавзуга оид

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

19:59 / 08.02.2025
Қирғизистонда янги давлат мадҳияси учун танлов эълон қилинди

09:56 / 22.01.2025