Иқтисодиёт | 12:20 / 04.01.2019
53685
1 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги пахта ёғи нархини «қўйиб юбориш» таклифи билан чиқди

Фото: Сергей Венявский

Молия вазирлиги пахта ёғи, шулха ва пахта чигити шроти нархини «қўйиб юбориш» таклифи билан чиқди. Бу вазирлик томонидан эълон қилинган лойиҳада кўрсатилган.

Баҳорда ижтимоий аҳамиятга молик ва стратегик тоифадаги товарлар ва хизматлар рўйхати тасдиқланганди, улар нархи ҳамда тарифлари давлат томонидан тартибга солинади. Маҳсулотлар орасида ун, бензин, этил спирти, минерал ўғитлар ва бошқалар бор.

Молия вазирлиги ушбу рўйхатдан иккита бандни чиқариб ташлашни таклиф қилмоқда:

1. Аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ва давлатнинг стратегик захирасини шакллантириш учун мўлжалланган, тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиладиган пахта мойи.
2. Шулха ва пахта чигити шроти.

Лойиҳа билан батафсил танишиш, таклиф ҳамда изоҳларни 14 январгача тақдим этиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган пахта ёғи учун акциз солиғи ундирилмаслиги хабар берилганди.

Мавзуга оид