21:20 / 11.01.2019
8781

Осиё Кубоги. Хитой муддатидан аввал плей-оффга чиқди

Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги ўйинлари давом этмоқда.

С гуруҳида Хитой ва Филиппин терма жамоалари беллашди. Ўйин хитойликларнинг катта устунлиги остида ўтиб, йирик ҳисобдаги ғалабаси билан тугади. 

Бу натижадан сўнг, Хитой 6 очко жамғарди ва 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. Филиппин бирорта очко жамғармай, сўнгги ўринни эгаллаб турибди ва амалда кейинги босқичдан умид узди. 

Осиё Кубоги
С гуруҳи, 2-тур
11 январь

Хитой – Филиппин 3:0

Голлар: У Лей (40, 66), Ю Дабао (80)
Филиппин – Фалькесгор, Карли (Янгхазбенд, 66), Сато, Альваро Сильва, Палла, Ингресо, Штраусс (Отт, 85), Райхельт (Дайзон, 88), Вудленд, Шрек, Патиньо.
Хитой – Янь Цзюньлин, У Си, Ши Кэ, Чжан Линьпэн, Чжэн Чжи (Чи Чжунго, 83), У Лэй, Чжао Сюйжи (Юй Ханьчао, 72), Лю Ян, Хао Цзюньминь, Фэн Сяотин, Гао Линь (Юй Дабао, 80).
Огоҳлантиришлар: Альваро Сильва (34), Сато (55), Фэн Сяотин (73).

 

 

Top