Ўзбекистон | 14:44 / 11.01.2019
12969
2 дақиқада ўқилади

«Татнефть» Ўзбекистонда АЁҚШ тармоғи ташкил этишни режалаштирмоқда

Фото: REUTERS/Maxim Shemetov

«Татнефть» «Татнефт-АЗС-Ташкент» МЧЖни Ўзбекистонда таъсис қилди, деб хабар бермоқда «Ъ» «Интерфакс»га асосан.

Россия нефть компанияси 2018 йил 26 декабрда Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида савдо шуъба тузилмасини рўйхатдан ўтказди. Ҳозирда унинг бизнес-режаси ишлаб чиқилмоқда, дея айтиб ўтишган «Татнефть»дан.

Ҳозиргача «Татнефть» Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчаларига эгалик қилмаган. 2018 йил 1 октябр ҳолатига кўра унинг чакана тармоғи 691та ёқилғи қуйиш шохобчасидан иборат бўлиб, улардан 582таси Россияда, 18таси Беларусда, 91таси Украинада жойлашган.

2018 йил ноябрида «Татнефть» раҳбари Ноил Маганов Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Алишер Султонов ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ давлат компанияси вакиллари билан учрашганди.

«Татнефть» - Россия нефть компанияси. Россияда нефть қазиб олиш бўйича бешинчи ўринда туради. 1950 йилда ташкил топган. 2016 йилда нефть қазиб олиш ҳажми 28,7 миллион тоннани ташкил этди. 

Мавзуга оид