АЁҚШда истеъмолчилар томонидан нефт маҳсулотлари сифатини текшириш имконини берадиган махсус қурилмалар ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон-2030 стратегиясида кўзда тутилган.
Қайд этилишича, ёнилғи қуйиш шохобчаларини ускуналар билан жиҳозлаш 2026 йилдан бошланади ва йил якунигача қамров даражасини 10 фоизга етказиш режалаштирилган. Бу кўрсаткич 2027 йилда 25 фоиз, 2028 йилда 50 фоиз, 2029 йилда 75 фоиз, 2030 йилда эса 100 фоиз бўлиши кўзда тутиляпти.
Ишлар хусусий сектор маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.















