Ўзбекистон | 14:31 / 12.01.2019
49097
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида яна бир туман ҳокими ўзгарди

Халқ депутатлари Пайариқ туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги.

Билдирилишича, сессияда ташкилий масала кўрилган.

Абдумўмин Суннатович Жўраев ўз аризасига биноан Пайариқ тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. Шу пайтгача Тойлоқ тумани ҳокими биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган Дилшод Султонович Мусинов Пайариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Маълумот учун: сенатор Абдумўмин Жўраев 2013 йилдан бери Пайариқ тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паст Дарғом тумани ҳокими ҳам ўзгарганди.

Мавзуга оид