10:07 / 14.01.2019
18249

Олимлар энг кучли оғриқлар рейтингини тузишди

Фото: Shutterstock

Стэнфорд университетидаги Анестезиология ва оғриқ тадқиқотлари институти инсон ҳис қилиши мумкин бўлган энг кучли оғриқ турлари рейтингини тузишди.

Рейтингга кўра, уч шохли нервнинг яллиғланиши энг кучли оғриқ берар экан. Бу оғриқни ҳис қилганлар уни 10 балли шкаладан 10 баллга баҳолашган. Аёлларнинг айтишича, бу оғриқ туғуруқ вақтидаги оғриқдан ҳам кучлироқдир.

Кейинги ўринга сурункали оғриқлар, жумладан эски жароҳатлар қўзғайдиган оғриқлар қўйилган. Бу оғриқларни бостириш ёки назоратга олишнинг имкони йўқ.

Оғриқлар рейтингининг 3-ўрнига онкологик касалликлар ва кимётерапия натижасида пайдо бўлувчи оғриқлар қўйилган. Олимларнинг тушунтиришича, саратонда олинган кимётерапиядан кейинги барқарор ремиссия (касалликнинг кучсизланиши ёки аломатларининг йўқолиши) ҳолатида ҳам қўл-оёқларда кучли оғриқ сақланиб қолади.

Мавзуга оид
Top