21:30 / 15.01.2019
16187

3D-принтерда босилган дунёдаги энг узун кўприк очилди

Шанхайнинг марказий боғида 3D-принтерда пластикда босилган дунёдаги энг узун кўприк очилди.

Кўприк акрилонитрил-стирол-акрилатдан махсус 3D-принтерда қатламма-қатлам усулида босилган. Акрилонитрил-стирол-акрилат 3D-босмада ишлатилувчи акрилонитрилбутадиен пластикнинг муқобили ҳисобланади, бироқ юқори мустаҳкамликка эга ва атроф-муҳит шароитлари ҳамда агрессив кимёвий моддалар таъсирига барқарор.

Кўприкнинг узунлиги 15,25 метрни, эни 3,8 метрни, эни эса 1,2 метрни ташкил қилади. 

Кўприк ўзининг 5300 кг оғирлиги билан ҳар бир квадрат метрга 250 кг юкламани кўтара олади. Кўприкни яратиш учун 35 кун талаб қилинган.  

Top