Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3 000 000 сўмлик мукофот кимга насиб этади?
Ҳурматли юртдошлар, хабарингиз бор «Imperia tea and food product» компанияси ажойиб танлов эълон қилган эди.
Унга кўра сиз ватандошларимиздан компаниямиз томонидан Кениядан келтирилган қора чойларига жарангдор ва ёдда қоларли ҳамда ёрқин номларни ўйлаб топиб, уни бизнинг телеграм рақамимизга йўллашингиз керак эди. Ўзбекистонда илк бор мижозлар билан ҳамнафас ҳолда ўтказилган мазкур танловнинг 1-босқичида бизга аҳолимиз томонидан кўплаб таклифлар ва номлар келиб тушди. Уларнинг орасидан бизнинг компаниямиз ҳайъат аъзолари томонидан энг сара ва ёрқинлари танлаб олиниб кучли 20 таликка киритилди.
Энди эса танловнинг 2-босқичи учун танловни эълон қиламиз!
Бугун, 16-январдан бошлаб 18-январга қадар ушбу 20 та номларни халқ оммасига овозга қўямиз. Энг кўп овоз тўплаган чиройли ном компаниямиз маҳсулоти – чойнинг асосий номига айланади.
Мазкур 20 та номлар ичида, агар сиз томондан юборилганлари бўлса, дарров ғолиб бўлдим деб шошилманг. Танлов ҳаққоний ва шаффоф бўлиши учун, бизга ижтимоий тармоқлардан қайси иштирокчи энг биринчи бўлиб ушбу номни йўллаган бўлса биз унинг юборган вақтини суратга олиб телеграм каналимиз орқали кўрсатамиз.
Демак, 3 000 000 сўм соҳибини яқин кунларда билиб оламиз.
Унутманг, сизнинг овозингиз биз учун муҳим.
t.me/imperiatea каналимизга аъзо бўлинг ва ўз овозингизни қолдиринг!
Реклама ҳуқуқи асосида