11:46 / 16.01.2019
13122

Энди Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳам банк сири бўлган маълумотларни олишга ҳақли 

Фото: Pinterest

Ўзбекистон Республикаси президенти “Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган “Банк сири тўғрисида”ги 530–II-сонли Қонунининг 8-моддасига (Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни тақдим этиш) қуйидаги ўзгартишлар киритилди:

иккинчи қисмидаги “ва терроризмни молиялаштиришга” деган сўзлар “терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга” деган сўзлар билан алмаштирилди;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар уларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақлидир”.

Top