Ўзбекистон | 15:04 / 16.01.2019
9203
1 дақиқада ўқилади

ID-карталарни дастурлаш ишлари ўзбекистонлик мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда

Давлат персоналлаштириш маркази директори Нажмиддин Тўрахўжаев Ўзбекистонда 2021 йилга қадар босқичма-босқич жорий қилиниши мўлжалланган ID-карталарни жорий қилиш бўйича маълумотлар берди.

Унинг билдиришича, ID-карталарни жорий қилиш бўйича қатор хорижий давлатлар, хусусан, Франция тажрибаси ўрганилган. Аммо ҳозирги кунда марказ фаолиятидаги жараёнларнинг барчаси шу ташкилот мутахассислари томонидан амалга оширилмоқда. 

Шунингдек, марказ раҳбарининг маълум қилишича, ID-карталар жорий этила бошлаганига қарамай, ҳозирги кунда Ўзбекистон республикаси фуқаросининг шахсни тасдиқловчи асосий ҳужжати амалдаги биометрик паспортлардир. Чунки уларда фуқаронинг оилавий аҳволи, яшаш жойи, ҳарбий мажбурияти ва ҳатто қон гуруҳи сингари барча маълумотлар жамланган. Келажакда махсус ҳимояланган ва электрон хотирага эга бўлган ID-карталар ҳам бу бошқа маълумотларни электрон тарзда ўзида сақлаши мўлжалланган.

Мавзуга оид