Жаҳон | 18:21 / 13.08.2024
4533
5 дақиқада ўқилади

“Шоҳ асар” — Канаданинг янги паспорти дизайни ҳақида

Канада паспорти ҳамиша дунёдаги энг яхши ҳимояланган ва обрўли ҳужжатлардан бири бўлиб келган. Ушбу ҳужжатнинг яқинда янгиланган версияси бутун дунё туристлари эътиборини тортди.

Фото: Видеодан кадр

Канаданинг янги паспорти хусусиятлари акс этган видео Instagram'да машҳурликка эришди. Видео тезда катта шуҳрат қозонди ва 6,7 ​​миллиондан ортиқ кўрилди.

Унда паспорт саҳифаларини яратишда ишлатиладиган ноёб технологияни кўриш мумкин. Саҳифаларга махсус ёруғлик тушганда улар порлашни бошлайди, бу эса ифодали визуал эффект яратади. Бу фойдаланувчиларнинг ҳайратига сабаб бўлди, уларнинг кўпчилиги ҳужжатни "жуда чиройли, “таъсирли" деб таърифлади.

Қандай гўзал”, “Вой!”, “Ажойиб”, “Бундай паспортга эга бўлиш учун канадаликка айланишни хоҳлардим”, “Мана нима учун паспортни янгилашга кўп вақт кетади”, “Бразилияда ҳам шундай паспорт бор, ултрабинафша нурлар остида кўплаб суратлар пайдо бўлади”, “Бу шоҳ асар, канадаликлар ўз паспорти билан фахрланса бўлади” ва ҳоказо изоҳлар қолдирилган видео остида.

Ёрқин саҳифалар нафақат паспортга жозиба бағишлайди, балки ҳужжат ҳимоясининг юқори стандартларини ҳам кўрсатади. Янги технология муҳим ҳужжатларнинг хавфсизлиги ва эстетикасини яхшилаш учун замонавий технологиялардан қай тарзда фойдаланиш мумкинлигига мисол бўла олади.

Расмий маълумотларига кўра, унда асосий нарса - муқовадаги чинор барги ва ички саҳифалардаги тўрт фасл тасвирланган расмлар - улар ултрабинафша нурлар таъсирида ўзгаради.

Янги паспортда шахсий маълумотлар печатланган сиёҳ билан эмас, балки лазер ёрдамида ўйилган, бу дизайн фирибгарликка қарши кучли компонентларга эга.

Бундан ташқари паспортдаги Kinegram асосий фотосурат устида паспорт эгасининг қўшимча тасвири туширилган махсус шаффоф ойна, суратнинг лазерли шакли ва иссиқликка сезгир сиёҳ мавжуд.

Passport Index маълумотларига кўра, АҚШ, Австралия ва Япония каби давлатлар қаторида Канада паспорти ҳаракатчанлик бўйича дунёда тўртинчи, виза талаблари бўйича 26-ўринни эгаллайди. Бу паспорт эгаларига 115 давлатга визасиз кириш имконини беради, 51 давлат эса канадаликлар келганидан кейин визага рухсат беради.

Бир муддат аввалроқ маямилик стюардесса Бренда Орелус дунё мамлакатлари паспортлари ранги нимани англатиши ҳақида маълумотлар билан бўлишган, унинг видеоси эса 4,5 миллиондан ортиқ кўрилганди.

Мовий паспорт. Унинг сўзларига кўра, кўк рангли паспорт одатда эркинлик ва барқарорлик билан боғлиқ. Бундай паспорт, стюардесса таъкидлаганидек, обрў-эътиборнинг ўзига хос рамзидир, чунки у юқори ҳаракатчанликни таъминлайди. Яъни кўк рангли паспорт эгаларидан бошқа мамлакатларга кириш учун камроқ виза талаб этилади.

Яшил паспорт. Бренданинг сўзларига кўра, яшил паспортлар кўпинча Яқин Шарқ ва Африка аҳолисига тегишли. Яшил ранг, дейди блогер, анъанавий равишда ислом ва араб дунёси билан боғлиқ бўлиб, уни оммабоп танловга айлантиради. Бироқ Орелус таъкидлаганидек, бундай паспортлар кам ҳаракатлилик хусусиятига эга: кўп мамлакатларда виза талаб қилинади ва сафар чекловларига дуч келади.

Қизил паспорт. Қизил ранг кўпинча куч ва ҳокимиятни англатади, шунинг учун у Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида машҳурдир, деди стюардесса. Саёҳат бўйича мутахассиснинг фикрига кўра, қизил паспортлар ҳам юқори глобал ҳаракатчанликка эга, бу уларнинг эгалари учун саёҳат қилишда камроқ виза талабларини англатади.

Қора паспорт: Бренда таъкидлаганидек, қора паспортлар асосан Африканинг айрим мамлакатларида қўлланади. Қора ранг, блогернинг фикрига кўра, нафосат ва куч билан боғлиқ. Бироқ бундай паспортлар одатда паст глобал ҳаракатчанликка эга, бу уларнинг эгалари учун кўпроқ чеклов ва виза талабларини англатади.

Интернет фойдаланувчиларининг кўпчилиги блогернинг фикрларини танқид қилган.

100 000 фоиз нотўғри. Яманнинг паспорти кўк, энг яхшиларидан бири ҳисобланган Жанубий Кореянинг паспорти яшил рангда. Интернет нотўғри маълумотлар кўплиги учун ҳам хавфли”,

Ливан паспорти кўк рангда, мен визасиз бора оладиган ягона давлат, бу менинг ётоқхонам ва ошхонам”,

 “Мовийранг Ҳиндистон паспорти билан (визасиз) кўп ҳаракатланиб бўлмайди

Куба паспорти кўк рангда ва жуда кўп чекловларга эга”, деб ёзган тармоқ фойдаланувчилари.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди