Жаҳон | 23:07 / 16.01.2019
4928
1 дақиқада ўқилади

Кениядаги меҳмонхонага ҳужумдан кейин 50 киши йўқолгани маълум қилинди

Фото: REUTERS

Қизил Хоч халқаро қўмитасининг Кениядаги бўлими Найробидаги Dusit меҳмонхонасида теракт содир этилгандан кейин 50 кишининг қаердалиги ҳақида маълумотга эга эмаслигини маълум қилган.

“Ҳаммаси бўлиб одамларнинг йўқолиши бўйича 94 та мурожаат олинган. 16 январь соат 15га кўра, 44 та мурожаат ижобий натижа билан ёпилган, 50 ҳолат ҳали ҳам якунланиши кутилмоқда”, дейилган Қизил хоч маълумотида.

15 январда Dusit меҳмонхонаси ёнида портлаш содир этилиб, сўнгра отишма олиб борилган. Мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужумни теракт сифатида кўриб чиқишмоқда. 16 январда Кения президенти Ухуру Кениата ҳужум вақтида 14 киши ҳалок бўлганини, жангариларнинг барчаси йўқ қилинганини маълум қилган. Унинг айтишича, хавфсизлик кучлари меҳмонхонадан 700 дан кўпроқ кишини эвакуация қилишган.  

Ҳужум учун жавобгарликни асосан Сомалида ҳаракат қилувчи “Аш-Шабоб” экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олган. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид