Спорт | 10:20 / 17.01.2019
8855
2 дақиқада ўқилади

Англия Кубоги 1/16 финалининг барча иштирокчилари маълум бўлди

Фото: EPA

Англия Кубоги 1/32 финалидан ўрин олган охирги ўйин ўтказилди.

Чемпионшип вакили «Дерби» сафарда АПЛ иштирокчиси «Саутҳемптон» билан беллашди. Асосий ва қўшимча вақт 2:2 ҳисобида якунланган эди. Пенальтилар сериясида «Дерби» 5:3 ҳисобида рақибдан устун келди.

Аввалроқ, Англия Кубогининг 1/16 финал босқичи қуръаси ўтказилган эди.

Англия Кубоги 1/16 финал
Арсенал — Манчестер Юнайтед 
Манчестер Сити — Бёрнли 
Челси — Шеффилд Уэнсдей 
Кристал Пэлас — Тоттенҳэм 
Миллуолл — Эвертон 
Ньюкасл — Уотфорд 
Аккрингтон Стэнли — Дерби Каунти 
Шрусбери Таун — Вулверҳэмптон 
Брайтон  — Вест Бромвич 
Бристоль Сити — Болтон Уондерерс 
Донкастер Роверс — Олдҳэм Атлетик 
Портсмут — КПР 
Мидлсбро — Ньюпорт Каунти 
Барнет — Брентфорд 
Суонси — Жиллингем
Уимблдон — Вест Ҳэм

Ўйинлар 25 - 28 январь кунлари ўтказилади. Агар баҳс дуранг натижа билан тугаса, такрорий ўйин меҳмонлар майдонида бўлиб ўтади.

Мавзуга оид