13:22 / 17.01.2019
10499

Отабек Муродов Пак Санг Ги билан учрашди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Отабек Муродов Корея Республикаси адлия вазири Пак Санг Ги бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув давомида меҳмонларга прокуратура органлари фаолиятининг устувор йўналишлари ва асосий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Корея Республикаси Адлия вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик профессионал алоқаларни йўлга қўйиш ва шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш орқали изчиллик билан ривожланаётганлиги таъкидланди.

Суҳбатдошлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Корея Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди. Ушбу ҳужжатнинг амалда татбиқ этилиши ҳуқуқий соҳада ахборот ва илғор тажриба алмашиш орқали икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишини янги босқичга кўтаради.

Корея делегациясининг ташрифи шаклланган сермаҳсул алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам эканлиги қайд этилди.

Top