Отабек Муродов Пак Санг Ги билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Отабек Муродов Корея Республикаси адлия вазири Пак Санг Ги бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув давомида меҳмонларга прокуратура органлари фаолиятининг устувор йўналишлари ва асосий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашув иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Корея Республикаси Адлия вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик профессионал алоқаларни йўлга қўйиш ва шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш орқали изчиллик билан ривожланаётганлиги таъкидланди.
Суҳбатдошлар ўзаро манфаатли бўлган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар ва идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашдилар.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Корея Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди. Ушбу ҳужжатнинг амалда татбиқ этилиши ҳуқуқий соҳада ахборот ва илғор тажриба алмашиш орқали икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишини янги босқичга кўтаради.
Корея делегациясининг ташрифи шаклланган сермаҳсул алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам эканлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
20:56 / 20.10.2024
9 ойда иш ҳақи ва нафақа пулларидан 5,2 млрд сўм талон-торож қилингани маълум қилинди
18:34 / 11.10.2024
Прокуратура тизимида сунъий интеллект жорий қилинади
20:03 / 09.10.2024
Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчисига қидирув эълон қилинди
17:10 / 01.10.2024