Бугун, 17 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг балконлари қулаб тушди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Бугун соат тахминан 18:40 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани 23-кварталда жойлашган 20-уйнинг 5-қаватдан 2-қаватгача устма-уст жойлашган тўртта хонадоннинг балконлари қулаб тушди”, дейилади ИИББ матбуот хизмати хабарида.
Хабарда айтилишича, ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.
Балконлар вайрон бўлишига ғиштдан қурилган девор иситилиши туфайли осма балкон конструкциясининг бузилиши сабаб бўлганлиги айтилган.
Видео: Mover